"Бавария" футболчисига АПЛдан харидор чиқди

CHERY AUTO

"Кристал Пэлас" "Бавария" ҳимоячиси Саша Боэнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Tecno

Инсайдер Фабрицио Романонинг берган маълумотига кўра, футболчининг ўзи ҳам Германия клубини тарк этишни хоҳламоқда. Бунга сабаб франциялик ҳимоячи мундиал олдидан кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истайди. 

Сашанинг немис клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунига етади. Айни вақтда ҳимоячининг трансфер бозоридаги нархи 18 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Боэ жорий мавсум Компани қўл остида 18 учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол киритди ва 2 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!