“Бавария” футболчисига АПЛнинг икки грандидан қизиқиш бор

"Бавария" ҳужумчиси Серж Гнабри фаолиятини Англия Премьер лигасида давом эттириши мумкин, дея хабар беради “Star Sunday” нашри.

Манбага кўра, 26 ёшли германиялик футболчига "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" даъвогарлик қилмоқда. Клублар форвардни қўлга киритиш учун тахминан 46 миллион евро тўлашлари керак бўлади.

Серж учун Англия чемпионати бегона эмас. Боиси, у бундан бир неча йил олдин айнан “канонирлар” шарафини ҳимоя қилган.

Аввалроқ "Бавария" Гнабрини асосий таркибдан четлатиши мумкинлиги, чунки футболчи “немис машинаси” билан шартнома узайтиришдан бош тортгани ҳақида хабар берилганди.

Гнабри 2018 йилдан бери "Бавария"да тўп тўп тепади. Ҳужумчи ўтган мавсум мюнхенликлар сафида 45 ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 17 гол ва 10 голли узатма ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!