“Бавария” футболчисини сотишга рози бўлди

"Бавария" ҳимоячиси Бенжамин Паварни ёзда сотишга тайёр, деб ёзади “Sky Germany” нашри.

Манбага кўра, футболчига "Атлетико", "Ювентус" ва "Челси" клублари қизиқиш билдирмоқда. Туринликлар голландиялик Маттейс де Лигтни сотмоқчи. Шу боис, “кекса синьора” янги ҳимоячига муҳтож.

Шунингдек, янги мавсум олдидан кўплаб етакчиларидан айрилган Лондоннинг “Челси” клуби ҳам Бенжаминни ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

Ўтган мавсумда футболчи “Бавария”нинг барча мусобақалар доирасидаги 25 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта голли узатмани ёздириб қўйган.

26 ёшли ҳимоячи 2019 йилнинг ёзида “Штутгарт”ни “немис машинаси”га алмаштирган эди. Футболчининг трансфер нархи 30 миллион еврони ташкил қилади. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!