"Бавария" ҳали Чуамени борасида "Реал" билан боғланмади

"Бавария" Орельен Чуаменининг трансфери бўйича музокараларни бошламади.

Олдинроқ мюнхенликлар "Реал" ярим ҳимоячиси билан боғлангани, ўз навбатида Мадрид клубида франциялик футболчига кам ўйин амалиёти берилаётгани туфайли трансферга қарши эмаслиги ҳақида хабар берилганди.

"Bild" нашри хабарига кўра, "Бавария" Чуамени билан алоқага чиқмаган. Бош мураббий Томас Тухель уни сотиб олишга қизиқмоқда.

23 ёшли ярим ҳимоячининг трансфери фақатгина "Бавария" футболчиларидан бирини сотган тақдирдагина мумкин бўлади. Хусусан, аввалроқ “Манчестер Юнайтед” ва “Вест Хэм” қизиқиш билдираётган клубни Леон Горецка тарк этиши мумкин.

Шунингдек, Чуаменига "Ливерпуль" ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумот берилган эди.

Ла Лиганинг 2022/23 йилги мавсумида Орельен 33 учрашувда майдонга тушиб, 4 та голли узатмани амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!