"Бавария" ҳамон 33 ёшли Уокерни ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Бавария" клуби "Манчестер Сити" футболчиси Кайл Уокерни сотиб олмоқчи. Мюнхенликлар унинг тажрибаси жамоа учун фойдали эканига шубҳа қилмаяпти.
Ўтган мавсум бошида ҳам Уокер Германияга кўчиб ўтиши мумкин эди. Бироқ у якунда "шаҳарликлар" билан шартномасини 2026 йилга қадар узайтиришга қарор қилганди.
Жорий мавсум 33 ёшли ҳимоячи АПЛнинг 27 ўйинида майдонга тушди ва ўз номига 4 та ассист ёздириб қўйди.
Фикрлар