
"Бавария" ҳужумчиси билан шартнома узайтириш арафасида
"Бавария" ва Лерой Сане шартнома бўйича музокараларни давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда машҳур журналист Флориан Плеттенберг
Лерой немисликлар билан 2025 йилдан кейин ҳам шартномани узайтириш масаласида ижобий музокаралар олиб бормоқда. Сўнгги ойларда томонлар ўртасидаги келишув эҳтимоли ошган.
Бироқ ҳозирча расмий таклиф тақдим этилмаган ва якуний қарор қабул қилинмаган. Шу сабабли, музокаралар ҳали бир неча ҳафта давом этиши кутилмоқда.
Манбага кўра, Сане Мюнхенда қолишни хоҳлайди ва кучли ўйинлари орқали клубни янги шартнома таклиф қилишга ишонтириш ниятида.
Жорий мавсум 29 ёшли ҳужумчи 32 та учрашувда қатнашиб, 8 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар