"Бавария" ҳужумчиси Бундеслиганинг бошқа клубига ўтишга яқин

"Айнтрахт" "Бавария" ҳужумчиси Жошуа Зиркзеени ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда журналист Никола Скира хабар тарқатди. 

Манбанинг хабарига кўра, музокаралар якуний босқичда турибди. "Айнтрахт" футболчини мавсум сўнггига қадар ижарага олади. 

Transfermarkt портали Зиркзеени 9 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсум форвард 8та ўйинда майдонга тушиб, 2та голга ассистентлик қилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!