"Бавария" икки нафар етакчиси билан хайрлашмоқчи

Мюнхеннинг “Бавария” клуби футболчилари Франк Рибери ва Арьен Роббен мавсум якунида жамоани тарк этишлари мумкин, деб ёзади Sport Bild нашри.

Немис клуби вакиллари ушбу футболчилар билан янги шартнома тузмоқчи эмас. Уларнинг амалдаги келишуви 2019 йил ёзида якунига етади ва катта эҳтимол билан Баварияни эркин агент сифатида тарк этади.

Маълум бўлишича, 35 ёшли Рибери ҳозирда бир қанча жамоалар билан музокараларни бошлаб юборган, 34 ёшли Роббен эса “Бавария”да қолмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!