"Бавария" илк турда "Шальке"га 8 та гол урди, Гнабридан хет-трик

Германия Бундеслигаси 2020/2021 йилги мавсуми 1-туридан ўрин олган "Бавария" - "Шальке" учрашуви ўз якунига етди. Унда мюнхенликлар меҳмонлар дарвозасига 8 та гол киритишга муваффақ бўлди. 

Шу тариқа, Флик шогирдлари дастлабки 3 очкони йирик ҳисобдаги ғалаба билан қўлга киритишди.

  • 90'

    Ҳакам ҳеч қанча вақт қўшиб бермади. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 83'

    Мюллер ўз ўрнини Зиркзе майдонга тушди.

  • 82'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Иккинчи бўлимда майдонга тушган Мусиала гол уриб кетмоқда. 8:0!

  • 80'

    "Шальке" ҳам тўп билан ўйнамоқчи бўлди. Аммо тезда яна тўпни олдириб қўйди.

  • 77'

    Мюнхенликлар тўпни орқа чизиқда назорат қилмоқда.

  • 73'

    Сане ўрнига Куизенс майдонга тушди.

  • 71'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сане ҳам дебют учрашувида гол уришга эришмоқда. 

  • 70'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мюллер ҳам гол уришга муваффақ бўлди. Левандовскидан рабона услубида пас.

  • 68'

    Бурчак узатмасидан сўнг Толиссо бош билан зарба беришга эришди. Салгина ноаниқ.

  • 65'

    Жошуа Киммих сариқ карточка олди.

  • 63'

    Киммихнинг бурчак тўпини дарвозабон узоқлаштиришга эришди.

  • 59'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Гнабри хет-трик қайд этишга ҳам улгурди. Санедан ажойиб ҳаракатлар ва пас.

  • 56'

    "Бавария" вазиятни назорат қилмоқда.

  • 54'

    Зюле "Шальке"нинг навбатдаги ҳужумини ҳам қайтариб юборди.

  • 51'

    Толиссо Горецка ўрнига майдонга тушди.

  • 50'

    Мюллер офсайдда қолиб кетди.

  • 47'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Гнабри дубль қайд этди. Яқин масофадан берилган зарба Фэрманн учун қайтариб бўлмас чиқди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Гнабрининг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 39'

    "Шальке" ҳужум уюштириш йўлларини қидирмоқда.

  • 36'

    "Бавария" танаффусга чиққанга ҳам ўхшамайди. Улар ҳужум қилишдан тўхамаяпти.

  • 31'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Левандовски ўзи ишлаб олган пенальтини аниқ амалга оширди.

  • 30'

    Кабак сариқ карточка олди.

  • 30'

    Левандовски пенальти ишлади.

  • 27'

    Фэрманндан супер сейв. "Бавария" тўхтамаяпти.

  • 24'

    Киммихнинг зарбасини ҳимоячилар қайтара олди.

  • 21'

    Саненинг ажойиб узатмасини Левандовски дарвозага ноаниқ тепди.

  • 19'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Горецка Мюллернинг тўпни қолдиришидан сўнг дарвозага кучли ва аниқ зарба йўллади.

  • 17'

    Жарима зарбасидан сўнг Зюле тўпни қабул қилишда хатога йўл қўйди. "Бавария" футболчилари бахтига яқин ўртада тўпни дарвозага жойлаб қўядиган гилзенкирхенлик топилмади.

  • 15'

    Стамбули "Бавария"нинг навбатдаги ҳужумини қайтаришга эришди. Қанотда Флик шогирдлари катта бўшлиққа эга бўлганди.

  • 13'

    Мюнхенликлар ҳимояда ҳам ҳужумдагидек ажойиб ўйнамоқда.

  • 11'

    Нойер тўпга чиқишда бехато ўйнади.

  • 8'

    Лукас Эрнандес "Шальке" қарши ҳужумини қайтаришга эришди.

  • 7'

    Левандовски офсайдда қолиб кетгани сабаб "Бавария" ҳужуми тўхтатилди.

  • 6'

    Бурчакдан узатилган тўпга Боатенг зарба бера олмади.

  • 4'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Бавария" биринчи голини куттирмади. Гнабридан супер ҳаракатлар. Тўп тўхтатиш борасида мастер-класс.

  • 1'

    Дастлабки вазият "Шальке"да. Кучли зарба ҳам бор. Нойердан сейв.

  • 0'

    Турнир бошланиши аввалидан Германия мадҳияси ижро этилмоқда.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Германия Бундеслигаси янги мавсумига хуш келибсиз.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
SHAXBOZ BEKMURODOV
19/09/2020 02:24
Uuu enag‘ar vaxshiy Bavariya.