"Бавария" жамоасида келажаги йўқ футболчилар рўйхати эълон қилинди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Бавария»нинг спорт директори Макс Эберль мюнхенликлар таркибидаги бир қатор футболчилар келажаги борасида аниқ баёнот берди. 

Унга кўра, Жоау Пальинья, Брайан Сарагоса ва Саша Боэ клубнинг келгуси режаларида иштирок этмайди.

Эберлнинг таъкидлашича, бу футболчиларга жамоада ишонч йўқ ва улар билан боғлиқ лойиҳалар кўзда тутилмаган.

- Уларнинг “Бавария”да келажаги йўқ. Агар улар биз билан қолишни истаса, бу жуда қийин бўлади, чунки биз уларни режаларимизга қўшмаганмиз. Агар барибир қолишса, жамоада деярли ҳеч қандай роль ўйнамайдилар, — дея Эберль сўзларини инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқ X орқали келтирган.

Эслатиб ўтамиз, «Бавария» Германия амалдаги чемпиони ҳисобланади. Ўтган мавсум Бундеслигада мюнхенликлар 34 ўйинда фақат бир марта мағлуб бўлиб, жами 89 очко тўплашга муваффақ бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!