“Бавария” Жанубий кореялик футболчи билан шартнома имзолади

 

Жанубий Кореянинг “Инчон Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Жеонг Ву Ёнг фаолиятини Бундеслигада давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда Корея нашрлари хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, 18 ёшлик хавбек билан “Бавария” келишувга эришди. Мюнхенликлар Жеонг Ву Ёнг учун 700,000 евро сарфлашган. Футболчининг ўзига 200,000 евро маош беришни ваъда берган.

Маълумот ўрнида, “Бавария” клуби ушбу ўйинчини ФИФА қоидаларига биноан 18 ёшга тўлганда ўз сафига қўшиб олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!