"Бавария" камбэк эвазига ғалабани қўлга киритди: Холанддан дубль, Левандовскидан хет-трик!

Германия Бундеслигаси 24-туридан ўрин олган марказий баҳс - "Бавария" - "Боруссия" Дортмунд учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ўта шиддатли кечган баҳсда мюнхенликлар ажойиб камбэк эвазига ғалабани қўлга киритди.

Дастлаб, "Боруссия" Дортмунд Эрлинг Холанднинг 2 голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлса, тайм якунига қадар "Бавария" тўпурари Роберт Левандовски ҳам худди шунча гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларига қадар ҳисоб ўзгармай турганига қарамай, кутилмаганда (89', 90') Горецка ҳамда Левандовски яна биттадан гол уриб, рақибини нокаутга учратишди. Бундай якунни ҳеч ким кутмаган эди. Ўйин 4-2 ҳисобида якунланди.

Шу тариқа, очколари сонини 55 тага етказиб олган "Бавария" 1-ўринда қолди, 39 очкоси бор "Боруссия" эса 6-ўринга тушиб кетди.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! "Бавария" камбэк эвазига ғалабани илиб кетди. Матнли трансляцияда сиз билан Абдулла Маннонов бирга бўлди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+1'

    "Бавария"да 2 ўзгариш: Мюллер ўрнига Шупо-Мотинг, Сане ўрнига Люка Эрнандес ўйинга қўшилди.

  • 90+'

    Ўйиндаги тўхталишлар учун 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 90'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Роберт Левандовскидан хет-трик! Ҳали ўзига келиб улгурмаган "Боруссия"га бу муздай сув сепишдек гап бўлди! 4:2! Суперкамбэк!

  • 88'

    ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Бавария"дан камбэк! Леон Горецка тўпни боши билан дарвозага михлаб қўйди! Фантастика!!!

  • 86'

    Киммих амалга оширган бурчак тўпи ўта кучли чиқди.

  • 82'

    Никлас Зюленинг бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллаши оқибатида хавфли вазият юзага келтирилди, тўп эса чап устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 82'

    Мюнхенликлар навбатдаги бурчак зарбасини ишлаб олишди.

  • 81'

    Киммих ўз нуқтасида.

  • 78'

    Гнабрининг қанотдан узатган тўпи юқорилаб кетди.

  • 77'

    Меҳмонлар сафида ўзгариш: Марко Ройс ўрнига Рейньер Жезус ўйинга қўшилади.

  • 75'

    Штефан Тиггес ҳужумда фол қайд этди.

  • 73'

    Гнабрининг саьй-ҳаракатлари эвазига "Бавария" яна бурчак тўпи ишлаб олди. Киммих тўп олдида.

  • 72'

    Киммих бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 71'

    Йўқ, у ўйинни давом эттира олмайди. Жером Боатенг ўрнига Хави Мартинес ўйинга қўшилади.

  • 70'

    "Боруссия" Дортмунддан бирйўла 2 ўзгариш: Загаду ўрнига Бауза, Томас Дилейни ўрнига Жуд Беллингхэм ўйинга қўшилди.

  • 69'

    Жером Боатенг майдонда ётибди. У жиддий жароҳат олган бўлиши мумкин. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатишмоқда.

  • 66'

    Узгариш: Кингсли Коман ўрнига Серж Гнабри ўйинга қўшилди.

  • 65'

    Кингсли Коман қўлидан келган барчасини қилди, бироқ сўнгги сонида унга ёрдам керак эди... тўп йўқотилди.

  • 63'

    Левандовски дарвозага осон зарба йўллади! Тўп дарвозадан бирозгина юқорилаб кетди!

  • 60'

    "Боруссия" Дортмунд 2 ўзгаришни амалга оширади: дубль муаллифи Холанд ўрнига Штефан Тиггес, Торган Азар ўрнига Юлиан Брандт ўйинга қўшилди.

  • 58'

    Марко Ройс қанотдан тўпни ичкарига етказиб берди, бироқ жамоадоши тўпни эгаллай олмади.

  • 54'

    Холандда барчаси жойида. У ўйинни давом эттира олади.

  • 53'

    Ўйин тўхтатилди. Эрлинг Холанд майдонда тиббий ёрдам олмоқда.

  • 49'

    Киммихнинг унчалик кучли бўлмаган зарбасини дарвозабон енгил ҳаракати билан ушлаб олди.

  • 47'

    Торган Азарнинг зарбаси ўнг устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди!

  • 46'

    Икки бўлим бошланди.

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунланди! Танаффус.

  • 45+'

    2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Дубль! 2-2! Роберт Левандовски совуққонлик билан пенальтидан унумли фойдаланди ва ҳисобни тенглаштирди! Даҳшат! Мана бу классико!

  • 44'

    "Бавария" пенальти тепади! Бош ҳакам ВАРга мурожаатдан сўнг пенальти бор деб топди!

  • 43'

    Кингсли Коман жарима майдончаси ичида йиқитилди! "Бавария" пенальти тепиши мумкин! Ҳакам ВАРга мурожаат қилади.

  • 41'

    Холанд офсайдда қолиб кетди.

  • 40'

    Роберт Левандовски жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди ва зарба берди! Қандай вазияаат!!! Зарбага бироз аниқлик етишмади.

  • 37'

    Киммих жарима майдончаси ичига тўпни узатди, тўп қайтди. Позицион ҳужум давом этади.

  • 34'

    Сане жамоадоши билан яхши пас ўйнай олмади. Тўп йўқотилди.

  • 32'

    Киммих ўзини босиб олиши зарур. У бундай қўполлиги учун карточка ҳам олиши мумкин эди, бироқ ундай бўлмади. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 29'

    Тома Мёнье ҳам сариқ карточка олди.

  • 28'

    Ҳозиргина гол урган Роберт Левандовски қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 27'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Ҳисоб қисқарди!

    Саненинг узатмасидан кейин Левандовски бош билан зарба йўллаб, ҳисобдаги фарқни қисқартирди.

  • 25'

    Бу сафар Торган Азар воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 23'

    Лерой Саненинг узатмасига жамоадоши бормади. У ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди.

  • 21'

    Роберт қулай имкониятдан фойдалана олмади. Унинг зарбасидан кейин тўп ўнг бурчак ёнгинасидан ўтиб, майдонни тарк этди.

  • 19'

    Левандовскининг бош билан йўллаган зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 17'

    Лерой Саненинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 14'

    Альфонсо Дэвис жарима майдони ичига узатма амалга оширди. Аммо меҳмонлар уни узоқлаштирди.

  • 11'

    Тўп яна Холандга келиб тушди. Бироқ бу сафар ҳимоячилар уни зарарсизлантиришга эришди.

  • 9'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Холанддан дубль!

    Торган Азарнинг узатмасидан кейин Эрлинг Холанд Нойерни иккинчи бор ранжитди.

  • 7'

    Сане - Горетцка тандемини дортмундликлар зарарсизлантиришга муваффақ бўлди.

  • 5'

    Эмре Жан ўйин қоидасини бузди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.

  • 4'

    Гол ўтказиб юборган мюнхенликлар фаолликни оширди.

  • 2'

    ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Холанд ҳисобни очди!

    Тўпни қабул қилиб олган Эрлинг дарвозанинг ўнг бурчагини аниқ нишонга олди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!