Бавария" Кейн учун таклиф тайёрламоқда, аммо "B" режаси ҳам бор

"Бавария" Кейнни ололмаса,  А Сериядан футболчи олади.

"Бавария" ушбу ёзда ҳужумчи  сотиб олишни  режа қилмоқда. "Тоттенхэм" футболчиси Ҳарри Кейн мюнхенликлар учун устувор номзод сифатида кўрилмоқда. Немис гранди Лондон клубига 90 миллион евролик таклиф тайёрламоқда.

Агар "Бавария" Кейнни қўлга кирита олмаса, "Ювентус"дан Душан Влаҳовични олиб келишга ҳаракат қилади. Бу ҳақда "Goal" нашри хабар берди .

Душан Влаҳовичга Европанинг бир қанча топ-клублари қизиқиш билдирмоқда. Нуфузли "Transfermarkt"портали 23 ёшли сербиялик футболчини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!