"Бавария" Коман ўрнига Португалияда порлаётган футболчини олиб келади

“Порту”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Луис Диас фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TZ нашри хабар тарқатмоқда.

24 ёшли колумбиялик футболчининг хизматларига Мюнхеннинг “Бавария” клуби жиддий қизиқиб қолган. Германиянинг амалдаги чемпиони Диасни франциялик ярим ҳимоячи Кингсли Команга муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда. Боиси, айни дамда Команга Европанинг кўплаб гранд клублари харидор бўлмоқда.

“Бавария” Диаснинг трансфери учун роппа-роса 40 миллион евро тўлашга тайёр.

Луис Диас Португалия чемпионатининг жорий мавсумида 6 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!