"Бавария" Команга янги шартнома таклиф қилади

  • 24 марта, 2020, 09:52
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Бавария" клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Кингсли Команга янги шартнома таклиф қилмоқчи.

Tecno

FootMercato нашри тарқатган хабарга кўра, немис гранди 23 ёшли франциялик футболчи билан 2025 йилга қадар шартнома имзоламоқчи. Бироқ, Коман ҳали бу борадаги таклифга розилик билдиришга шошилмаяпти. Боиси, агар “Бавария” ёзда “Манчестер Сити”дан Лерой Санени сотиб олса, у ҳолда таркибда жиддий рақобат пайдо бўлиши мумкин.

Маълумот учун, Коман жорий мавсум “Бавария” сафида 24 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию