Ads

"Челси" ярим ҳимоячиси Каллум Хадсон-Одои учун курашга энди "РБ Лейпциг" ва "Ювентус" клублари ҳам қўшилишди.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра 18 ёшли футболчи фаолиятини "Бавария"да давом эттирмоқчи. Ўз навбатида мюнхенликлар ҳам бу масалада "аристократлар"га 20 млн фунтлик таклиф билан мурожаат қилишди, бироқ якунда рад жавобини олишди. Боиси, лондонликлар уни 40 млн фунтдан камига сотишмоқчи эмас.

Айрим маълумотларга қараганда Хадсон-Одоининг трансфери 30 млн фунтга тушиши мумкин.