"Бавария" Лемар учун курашга қўшилди
France Football нашри маълумотига кўра, "Атлетико Мадрид" ярим ҳимоячиси Тома Лемар қишда Бундеслигага йўл олиши мумкин.
24 ёшли футболчи хизматларига Мюнхеннинг "Бавария"си қизиқиш билдирмоқда. "Матрасчилар" асосий таркибидан ўзига жой топа олмаётган футболининг ўзи ҳам клубини алмаштиришга қарши эмас.
Шунингдек, Лемар учун "Арсенал", "Тоттенхэм" ва "Вульверхэмптон" клублари ҳам даъвогарлик қилаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи "Атлетико" сафига 2018-йил келиб қўшилган эди. Унинг трансфери учун мадридликлар 70 миллион евро сарфлашган.
Фикрлар