"Бавария" Левандовскига ўринбосар топди

"Эспаньол"нинг энг яхши ҳужумчиси Рауль де Томас фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин. 

ARA нашри берган хабарга кўра, "Бавария" "Реал" Мадрид тарбияланувчисини жиддий кузатмоқда. Улар Левандовски трансферидан тушган пулнинг катта қисмини (45+5 миллион евро) Рауль учун сарфлашга тайёр.

Ўтган мавсумда 27 ёшли футболчи Ла Лига доирасида 34 та учрашувда иштирок этиб, 17 та гол уришга муваффақ бўлган. Аввалроқ, унга "Ньюкасл" қизиқаётгани ҳақида хабарлар чиқаётганди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!