"Бавария" "Манчестер Сити" дарвозабонига "оғиз солмоқда"

Мюнхеннинг "Бавария" клуби жорий трансфер ойнасида янги дарвозабон қидиришда давом этмоқда. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг ўзининг ижтимоий тармоқларида хабар берди.

Манба берган хабарга кўра, "Манчестер Сити" дарвозабони Штефан Ортега номзоди ҳозирда "Бавария" раҳбарияти томонидан муҳокама қилинмоқда. 30 ёшли германиялик посбоннинг агенти билан эса музокаралар аллақачон бошлаб юборилган.

"Шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Ортегани жамоада олиб қолмоқчи  ва шу сабабли "Манчестер Сити" унинг шартномасини узайтириш ҳақида ўйламоқда.

"Бавария"га ўтиш ҳақидаги қарор бутунлай Ортеганинг ўзига боғлиқ. Мюнхен клуби Свен Улрайхнинг ишончли ўйинига қарамай, "Интер"га кетган Ян Зоммерга муносиб ўринбосар излашда давом этмоқда.

30 ёшли Ортега ўтган мавсум "Манчестер Сити" сафида 14 ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 7 та гол ўтказиб, 9 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!