
"Бавария" "Манчестер Сити" етакчиси учун 70 миллион евро таклиф қиляпти
"Бавария" "Манчестер Сити" ҳимоячиси Жоау Канселуни сотиб олиши мумкин.
Мюнхенликлар португалиялик ҳимоячини ижарага олишга яқин турибди. Бугун футболчи янги жамоаси сафида тиббий кўрикдан ўтади. "Sky Sports" нашрининг хабарига кўра, немис клуби уни 70 миллион еврога сотиб олиш имкониятига эга.
У жорий мавсум АПЛ доирасида 17 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та ассист муаллифига айланган.
Фикрлар