"Бавария" Мартинесни қанчага сотишини маълум қилди

"Бавария" раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Хави Мартинесни сотиб юбормоқчи. Бу ҳақда Kicker нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, немис гранди 31 ёшли испаниялик футболчининг трансферини 10 миллион еврога баҳоламоқда. Унга эса "Атлетик", "Фиорентина" ва "Ренн" клубларидан таклифлар бор.

Мартинес ўтган мавсум “Бавария” сафида 24 та ўйинда майдонга тушди. Унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Comments

You must be logged in to commet!