"Бавария" меҳмонда йирик ҳисобда ғалабага эришиб, энг яқин таъқибчисидан 7 очкога ўзиб кетди!

Германия Бундеслигаси 18-туридан ўрин олган "Шальке" - "Бавария" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ўйин мюнхенликларнинг 0:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Голларга жамоанинг энг сермаҳсул ўйинчилари бўлган Роберт Левандовски ва Томас Мюллер (дубль), шунингдек, Алаба ҳам муаллифлик қилди. Ушбу ғалабадан сўнг, "Бавария" ўз очколари сонини 42 тага етказиб олди ва 18-турдаёқ 2-ўриндаги "Лейпциг"дан 7 очкога ўзиб кетди.

  • 90+1'

    Учрашув якунланди! "Бавария" меҳмонда рақибини аяб ўтирмади! Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90'

    ГООООООООООООООЛЛЛ!!! Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Алаба ҳам гол уришга эришди! 0-4!

  • 88'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! Мюллер ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди! Киимих жарима зарбасидан тўпни ошириб берди, Мюллер эса уни боши билан дарвозага жойлаб қўйди! 0-3!

  • 88'

    Настасич ўйин қоидасини бузди. "Бавария" жарима зарбасини ижро этади.

  • 87'

    Кингсли Коман бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 86'

    Мюллер жарима майдони ичига тўпни ажойиб тарзда оширди, бироқ дарвозабон тўпга чиқишда адашмади.

  • 84'

    Жером Боатенг ҳам қўполлиги учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 81'

    "Бавария"да навбатдаги ўзгариш: Левандовски ўрнига Шупо-Мотинг майдонга тушди.

  • 80'

    Мезбонлар аъзоси Маттия Настасич сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 79'

    "Шальке" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 77'

    Марк Ут берган зарба дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 75'

    "Шальке"да навбатдаги ўзгариш: Амин Харит ўрнига Алессандро Шопф ўйинга қўшилди.

  • 74'

    Метью Хоппе ўрнига Нассим Бужеллаб ўйинга қўшилди. (Шальке)

  • 72'

    Роберт Левандовски ўнг бурчакка кучли зарба берди, бироқ зарбага бироз аниқлик етишмади.

  • 69'

    Мюнхенликларда навбатдаги ўзгариш: Альфонсо Дэвис ўрнига Лукас Эрнандес ўйинга қўшилди.

  • 67'

    Коман жарима майдончаси ичига тўпни етказиб берди, бироқ ҳимоячилар уни узоқлаштирди.

  • 65'

    Флик навбатдаги ўзгаришни ҳам амалга оширади: Лерой Сане ўрнига Жамал Мусиала ўйинга қўшилди.

  • 64'

    "Бавария"да ўзгариш: Гнабри ўрнига Кингсли Коман майдонга тушди.

  • 62'

    Гнабри узоқ вақт ҳимоячиларни алдаб ўтди, сўнгги зарба эса жуда кучли чиққанига қарамай, дарвозабон уни қайтарди!

  • 59'

    Амин Харит жарима майдони ичига узатма амалга оширди, "Бавария" ҳимоячилари фаол.

  • 57'

    Марк Утнинг ("Шальке") берган зарбаси Нойер қўриқлаётган дарвоза тўсинига тегди!

  • 54'

    ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Киммих жарима майдони ичига тўпни ўта ажойиб тарзда етказиб берди, Левандовски эса уни дарвозага осонгина жойлаб қўйди. 0-2!

  • 53'

    Ух қандай вазият! "Шальке" футболчилари бурчак тўпидан унумли фойдаланишди, сўнгги зарба эса устунга тегиб қолди! Бироз омад ҳам етишмади.

  • 52'

    "Шальке" бурчак тўпи тепади.

  • 50'

    Саненинг жарима майдончаси ичига узатган тўпини ҳимоячилар эгаллаб олишди.

  • 49'

    Серж Гнабрининг рейддан сўнг берган зарбаси хавфли чиқди, бироқ унга бироз аниқлик етишмади.

  • 46'

    2-бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+1'

    1-бўлим якунланди! Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 45'

    Сане бурчак тўпини ижро этади.

  • 42'

    Серж Гнабрида офсайд ҳолати қайд этилди.

  • 39'

    Киммих қанотдан тўпни жарима майдони ичига етказиб берди, Гнабрининг зарбасини бир ҳимоячи тўсиб қолди!

  • 37'

    Бурчакдан Киммих узатиб берган тўпни ҳимоячилар қийинчилик билан узоқлаштиришди.

  • 36'

    "Бавария" бурчак тўпи ишлаб олди.

  • 35'

    Леон Горецка тўп назоратини йўқотиб қўйди ва уни рақибига олдирди.

  • 33'

    ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Киммихнинг узатмасини Мюллер боши билан дарвозага тўғирлаб юборди ва ҳисобни очди! 0-1!

  • 30'

    "Шальке"да илк хавфли вазият: Амин Харит бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 28'

    Гнабри тўпни ичкарига узатди, дарвозабон уни ушлаб олди.

  • 26'

    Мюллер жарима майдончаси ичига тўпни ҳаволатиб ошириб берди, Гнабрининг бош билан берган зарбаси эса дарвоза устунига тегиб қайтди!

  • 24'

    Киммих бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради. Ҳимоя ўта зич жойлашганлиги эътиборга молик.

  • 21'

    Томас Мюллер жарима майдони ичига узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

  • 18'

    Гнабри кераксиз жойда фол ишлатди. У ноҳақ.

  • 13'

    Киммих бурчак тўпидан унумли фойдаланди.

  • 11'

    "Шальке" футболчилари берган аниқ зарбани Нойер ажойиб тарзда қайтарди!

  • 15'

    Гнабри ўйин қоидасини бузди. Бош ҳакам ҳуштак чалди.

  • 7'

    Жошуа Киммих қанотдан тўпни ажойиб тарзда ичкарига етказиб берди, Левандовскининг бош билан берган зарбасига эса бироз аниқлик етишмади.

  • 5'

    "Бавария" кўп пас бермоқда, прессингга асосланган кучли тўп назоратини ўрнатган. Улар рақиб хатосини пойлашмоқда.

  • 3'

    Саненинг зарбасига аниқлик етишмади. "Шальке" дарвозабони тўпни дарвозадан ўйинга киритиб беради.

  • 2'

    Лерой Сане («Бавария») тўпни жарима майдончасига узатмоқчи бўлди. Аммо ҳимоячилардан бири узатмани блоклади.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда. Учрашув бошланиш арафасида.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Германия Бундеслигаси 18-туридан ўрин олган "Шальке" - "Бавария" баҳси бошланиш арафасида. Учрашувни сайтимиз орқали матнли кўринишда томоша қилишингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!