Ads

Германиянинг “Бавария” клуби Италиянинг “Милан” клуби томонидан ярим ҳимоячи Ренату Санчешни сотиб олиш учун илк таклифини рад этди.

“Россонерилар” португалиялик футболчини 10 млн евро эвазига бир мавсумга ижарага олмоқчи эди ва мавсум якунида 35-40 млн еврога сотиб олишни режалаштирган эди.

Илгарироқ, “Челси” устози Антонио Конте ҳам Санчешни сотиб олишни истаётгани ҳақида хабар берилган эди.

"Челси" Санчешни "Милан"дан илиб кетиши мумкин 

Маълумот учун, Санчеш якунланган мавсумда Бундеслигада 17 та ўйинда майдонга тушди холос.