"Бавария" мураббийини тунаб кетишди
Кеча Каталонияда "Бавария" клуби мураббийларидан бирига ўғрилар томонидан ҳужум уюштирилган. Ундан қимматбаҳо "Titoni" соати, iPhone 15 ва ҳамён ўғирлаб кетилган. Бу ҳақда "Elcaso Elnacional" нашри хабар берди.
Жиноятчи ҳодиса жойидан қочиб кетган ва ҳозир қидирувда. Жабрланувчи полицияга мурожаат қилган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, бугун "Барселона" ва "Бавария" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-тури доирасида тўқнашади.

Фикрлар