Германия Бундеслигаси 27-туридан ўрин олган йил ўйини - "Лейпциг" - "Бавария" баҳси ўз ниҳоясига етди. Учрашув мюнхенликларнинг 0:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона голга 38-дақиқада Леон Горецка муаллифлик қилди. Томас Мюллер ушбу голга ассистентлик қилди. Ушбу гол "Бавария"га 3 очко олиб келди.

Ушбу ғалабадан сўнг амалдаги чемпионлар ўз очколари сонини 64 тага етказиб олган ҳолда энг яқин таъқибчиси "Лейпциг" билан орадаги фарқни 7 тага етказди ҳамда чемпионлик учун жуда катта қадам ташлади. "Лейпциг" эса 2-ўрин учун "Вольфсбург" билан кураш олиб боради.

РБ Лейпциг

    Бундеслига 27-тур

    03/04/2021, 21:30

    0
    :
    1
    Тугади

    Бавария

    • Леон Горецка 38'

    Стадион: Red Bull Arena Leipzig 0 томошабин

    Бош ҳакам: Daniel Siebert

    45'
    90'

    • 90+4'

      Учрашув якунланди! "Бавария" Горецканинг ягона голи эвазига ғалабани қўлга киритиб, чемпионлик учун катта қадам ташлади. Эътиборингиз учун раҳмат!

    • 90+'

      Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

    • 88'

      Ўзгариш: заҳирадан майдонга тушган Поулсен яна заҳирага қайтади. Унинг ўрнига ўйинни Ибраҳим Конате тугаллаб қўяди.

    • 86'

      Ўта тартибли ҳимояланаётган "Бавария"га қарши "Лейпциг"нинг навбатдаги бурчак зарбаси ҳам иш бермади.

    • 83'

      Бурчакдан тўпни "Лейпциг" ўйинга киритиб беради.

    • 82'

      Люка Эрнандес сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

    • 81'

      Ўзгариш: Лерой Сане ўрнига Хави Мартинез ўйинни давом эттиради.

    • 77'

      Ажойиб сейв! Мюллернинг пастги чап бурчакка берган зарбасини Гулачи бартараф эта олди.

    • 75'

      Мусиала жарима майдончаси ичига тўпни ажойиб тарзда ташлаб берди, бироқ қулай имкониятдан фойдаланадиган футболчи топилмади.

    • 74'

      "Лейпциг"да ҳам ўзгариш: Дани Ольмо ўрнига Юссуф Поулсен, Александр Сорлот ўрнига Амаду Ҳайдара ўйинни давом эттирадиган бўлди.

    • 72'

      "Бавария"да 2 ўзгариш: Кингсли Коман ўрнига Серж Гнабри, гол муаллифи Леон Горецка ўрнига эса Жамал Мусиала ўйинга қўшилди.

    • 68'

      "Лейпциг"нинг навбатдаги бурчак зарбаси ҳам ҳимоячилар томонидан блокланди.

    • 64'

      Нкунку бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

    • 62'

      Упамекано сариқ карточкалари сони 5 тага етиб келгани боис, навбатдаги ўйинни ўтказиб юборади.

    • 61'

      Дайо Упамекано сариқ карточка билан жазоланди.

    • 60'

      Бурчакдан тўпни "Лейпциг" ўйинга киритиб беради.

    • 59'

      Забицер жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди, палапартиш ҳужум бурчак тўпи ишлаб олиниши билан якунланди.

    • 55'

      Горецканинг кучли зарбасига аниқлик етишмади. Тўпни Гулачи ўйинга киритади.

    • 53'

      Дани Ольмо офсайдда қолиб кетди.

    • 50'

      Забицернинг жарима майдончаси ичига узатмасига аниқлик етишмади.

    • 47'

      Киммих амалга оширган бурчак тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.

    • 46'

      "Лейпциг"да ўзгариш: Эмиль Форсберг ўрнига Кльюйверт ўйинга қўшилди.

    • 46'

      Иккинчи бўлим бошланди.

    • 46'

      Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

    • 45+1'

      Танаффус.

    • 45+'

      1 дақиқа вақт қўшиб берилди

    • 44'

      Навбатдаги бурчак тўпи. Киммих уни ижро этади.

    • 43'

      Бурчакдан тўпни Киммих ўйинга киритиб берди, бироқ жамоадошлари уни тушунмади.

    • 42'

      Мюллер офсайдда қолиб кетди.

    • 38'

      ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Суперкомбинация! Мюллер жарима майдончаси ичида 2 ҳимоячини алдаб ўтди ва ажойиб позицияда турган Горецкани топиб, унга тўпни етказди! Леон "Скоре"цка эса кучли зарбаси билан дарвозани ишғол қилди! 0-1!

    • 37'

      Марсел Забицер қўполлиги учун сариқ карточка олди.

    • 34'

      Дани Ольмо тўпни қанотдан жарима майдончаси ичига етказди, бироқ унга ҳеч ким эга чиқа олмади.

    • 33'

      Қўпол фоли учун Жошуа Киммих сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

    • 30'

      Шупо-Мотинг жарима майдончаси ичида ажойиб позиция танлаган эди, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.

    • 28'

      Коман тўпни Мюллерга етказди, дарвозабон эса Томас тўпни эгаллагунга қадар уни эгаллаб олди.

    • 26'

      Мукиэле сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

    • 23'

      Команнинг дриблинги "Лейпциг" ҳимоячиларига иш бермади, ажойиб ҳаракат.

    • 20'

      Нкунку офсайдда қолиб кетди.

    • 18'

      Зюле агрессив ўйнади. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.

    • 15'

      Бурчакдан тўпни Киммих ўйинга киритиб беради.

    • 14'

      Шифокорларнинг ёрдами самара берди. У ўйинни давом эттира олади.

    • 12'

      Норди Мукиэле майдонда тиббий ёрдам олмоқда. Ўйинни давом эттира олса керак.

    • 11'

      Кристофер Нкунку бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради. "Бавария" ишонч билан ҳимояланмоқда.

    • 9'

      Саненинг жарима майдончаси ичига амалга оширган кросси ҳимоячилар томонидан блокланди.

    • 7'

      Горецка қўполлик эвазига рақибини тўхтатиб қолди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

    • 5'

      Кингсли Коман офсайдда қолиб кетди.

    • 3'

      Жарима майдончаси ичига узатилган тўпни Тайлер Адамс тезкорлик билан узоқлаштирди.

    • 1'

      Учрашув бошланди!

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)