"Бавария" ўз тарихидаги энг қиммат харидни амалга ошириши мумкин
"Бавария" "Вэст Хем" ярим ҳимоячиси Деклан Райсни қўлга киритиш учун ҳамма нарсага тайёр. Журналист Флориан Плеттенбергнинг ёзишича, Мюнхен клуби инглиз футболчиси учун 100 миллион евро тўлаб, ўзининг янги трансфер рекордини ўрнатишга тайёр.
“Бавария”нинг фахрий президенти Ули Хёнес аллақачон трансферга рухсат берган. Райсни сотиб олиш бош мураббий Томас Тухель учун устувор вазифа бўлиб, у Англия премьер-лигасида "Челси"ни бошқарганида Деклан уни ҳайратда қолдирган.
Райсда фаолиятини Лондоннинг “Арсенал” жамоасида давом эттириш имконияти ҳам бор. Футболчининг "Вест Хэм" билан шартномаси тугашига бир йил қолди.
Фикрлар