"Бавария" ўз уйида 5 та, "Боруссия" эса 3 та гол уриб йирик ғалабани қўлга киритди!

Германия Бундеслигаси 23-туридан ўрин олган бир қанча учрашувлар ўз ниҳоясига етди. "Бавария" ўз уйида "Кёльн"ни меҳмон қилиб, йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. 5:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга китритган мюнхенликлар сафида голларга 18-дақиқада Шупо-Мотинг, 33 ҳамда 65-дақиқаларда Роберт Левандовски (дубль) муаллифлик қилган бўлса, Серж Гнабри захирадан майдонга тушиб 82 ва 86-дақиқаларда гол уришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, йирик ғалабани қўлга киритган "Бавария" ўз очколари сонини 52 тага етказиб олди ва 2-ўриндаги "Лейпциг"дан 5 очко илгарилаб кетди.

Совринли ўринлар учун даъвогарлардан бири ҳисобланган "Боруссия" Дортмунд ҳам ўз уйида "Арминия"ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, жамоадошидан узатма қабул қилиб олган Махмуд Дауд аниқ зарбаси билан ҳисобни очди. Иккинчи гол пеналтидан киритилди. Тўп қаршисига келган Санчо дарвозабонни ожиз қолдирди. 3-гол эса 81-дақиқада Рейньер Жезус томонидан урилди.

Ушба ғалабадан кейин дортмундиклар ҳисобидаги очколар сони 39 тага етди ва улар 5-ўринга кўтарилди. Меҳмонда имкониятни бой берган "Арминия" 18 очко билан 16-ўринни эгаллаб турибди.

  • 90+1'

    Учрашув якунланди! "Бавария" ўз уйида рақибини аяб ўтирмади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 88'

    Киммих ўрнига Мартинез ўйинга қўшилди.

  • 87'

    Сане ўрнига Тиагу Данташ ўйинга қўшилди.

  • 86'

    ГОООООООООООООЛЛЛ!!! Горецканинг заргарона пасини Гнабри боши билан дарвозага михлаб қўйди! Захирадан тушиб дубль! 5-1!

  • 85'

    Исмаил Якобс ўрнига Каттенбах ўйинни давом эттирадиган бўлди.

  • 82'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Лукас Эрнандеснинг узатмасини Гнабри дарвозага жойлаб қўйди! 4-1!

  • 80'

    Левандовски ҳужумда фол қайд этди.

  • 77'

    Доминик Дрекслернинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!

  • 76'

    Горецканинг жарима майдони ташқарисидан туриб берган хавфли зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 75'

    Фантастикааа!!!! Нойернинг хатога йўл қўйди, у олдинга чиқиб кетди! Рақиблар бўш қолган дарвозага зарба берди! Тўп устунга тегиб қайтди, қайтган тўп ноаниқ зарба билан ташқарига чиқарилиб юборилди!

  • 74'

    Горецка қизишиб кетди, у рақибини чалиб йиқитди.

  • 73'

    "Бавария" ҳам ресурсларини ишга солади: Альфонсо Дэвис ўрнига Леон Горецка ўйинга қўшилди.

  • 72'

    Навбатдаги ўзгариш: Маркус Гиздоль захирага олинди, Макс Майер майдонга тушди.

  • 71'

    Меҳмонларда ўзгариш: Элвис Рексбечай ўрнига Доминик Дрекслер ўйинга қўшилди.

  • 70'

    "Кёльн" аъзоси Элвис Эркбечай бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди. Бироқ хавфли вазият юзага келмади.

  • 67'

    Томас Мюллер жарима майдончаси ичига тўпни ажойиб тарзда етказиб берди, бироқ Левандовски зарба бера олмади.

  • 65'

    ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Мюллернинг майдонга тушиши биланоқ илк тўпга тегиниши ассистга айланди! Ҳа, Левандовски уни соғинибди!

  • 65'

    Эрик Максим Шупо-Мотинг ўрнига Серж Гнабри ўйинни давом эттиради.

  • 64'

    "Бавария"да ўзгариш: Жамал Мусиала ўрнига ваниҳоят сафга қайтган Томас Мюллер ўйинга қўшилди.

  • 61'

    Шкири жарима майдончаси ичига узатма амалга ошириб берди, бироқ ноаниқ.

  • 58'

    Мариус Вольфнинг шунча қилган ҳаракатлари бесамар кетди. Қарши ҳужум.

  • 56'

    Меҳмонлар бир қанча калит паслар билан ҳам олдинга, ҳужумга ўтиб кета олмаяпти.

  • 54'

    Бурчак тўпидан сўнг 2-қаватда "Кёльн" аъзолари устунликка эришди. Позицион ҳужум давом этади.

  • 53'

    Зюленинг уринишлари бесамар кетмади. Бурчак тўпи ишлаб олинди.

  • 51'

    Киммих бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, ҳимоячилар тўпни боши билан узоқлаштирди.

  • 48'

    Тушунарсиз вазият? Киммихнинг йиқилганидан унумли фойдаланган "Кёльн" аъзоси дарвозани ишғол қилди! Ҳамма ҳайратда. 2-1!

  • 47'

    "Бавария" футболчилари бир-бирига кўплаб паслар амалга оширган ҳолда ўйинни давом эттиришмоқда. Позицион ҳужум.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунланди!

  • 45+1'

    Лерой Сане сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Роберт Левандовски ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 42'

    Дарвозага йўлланган аниқ зарбалар статистикаси: 8-0!

  • 39'

    Шупо-Мотинг зарба позициясига чиқиб борди ва зарба берди! Тўп дарвозадан анча юқорилаб кетди!

  • 37'

    Тўп назорати: 57-43!

  • 35'

    Дуда ва Деннис бир-бирига тики-така услубида тўпни ошириб бермоқда, бу "Барселона"ни эслатиб юборди.

  • 32'

    ГОООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Левандовски! Горецканинг узатмасини Роберт боши билан дарвозага жойлаб қўйди. 2-0!

  • 31'

    Лерой Сане бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 29'

    Эммануель Деннис офсайдда қолиб кетди.

  • 26'

    Левандовскига бирозгина омад етишмади! Унинг бош билан берган зарбаси устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди!

  • 23'

    "Кёльн" бурчак тўпидан хавфли вазият юзага келтира олмаяпти.

  • 22'

    Алаба сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 19'

    "Бавария" голдан сўнг ҳам ҳужумларни тиндирмаяпти. Позицион ҳужум авжида.

  • 17'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! Қанотдан узатилган тўпни Шупо-Мотинг боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва ҳисобни очди! 1-0!

  • 15'

    Зюленинг ажойиб зарбасини рақиб дарвозабони қийинчилик билан қайтарди!

  • 13'

    "Кёльн" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 11'

    Меҳмонлар таъзоси Салих Ўзжан офсайдда қолиб кетди.

  • 10'

    Лерой Сане жарима майдони ташқарисидан туриб дарвозага кучли зарба йўллади, бироқ тўп устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 6'

    "Кёльн" бурчакдан тўпни қисқа пас билан амалга оширди, бироқ хавфли ҳужум юзага келмади.

  • 4'

    Альфонсо Дэвис жарима майдончаси ичига ёриб кирди, бироқ у тўпни шеригига етказиб бера олмади. Ҳимоячи бутун вужуд билан уни тўсди.

  • 3'

    "Кёльн" томонидан уюштирилган ҳужум зарба билан якунланмай қолди, Нойер тўпга биринчи чиқди.

  • 2'

    Илк дақиқалардан "Бавария" ҳужумда устунликни қўлга киритмоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келмоқда. Ўйин бошланиш арафасида.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! "Бавария" - "Кёльн" учрашуви бошланиш арафасида. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!