"Бавария" ўз уйида очко йўқотди
Германия Бундеслигаси 8-туридан ўрин олган "Бавария" - "Вердер" учрашуви ўз якунига етди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Биринчи таймда Эггештайн томонидан урилган голга Коман иккинчи бўлимда жавоб берди.
- 90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Павленка сариқ карточка ишлаб олди.
- 90+'
Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 90+'
Чонг Рашица ўрнига майдонга тушди.
- 87'
"Вердер"нинг бурчак зарбаси ўхшамади.
- 84'
Саненинг узатмасидан сўнг, Шупо-Мотинг ноаниқ зарба берди.
- 82'
Левандовскининг зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.
- 81'
Кохфельтд сариқ карточка ишлаб олди.
- 78'
"Вердер" жамоавий тарзда ҳимояланмоқда.
- 76'
"Бавария" ҳамон тўпни назорат қилмоқда.
- 72'
Мавельд ўрнига Мбом майдонга тушди.
- 68'
Алабанинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 66'
Битенкур ўрнига Агу майдонга ташланди.
- 63'
Коста, Мусиала ва Коман ўрнига Гнабри, Сане ва Шупо-Мотинг майдонга тушди.
- 62'
ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Горецканинг узатмасини Коман дарвозага жойлаб қўйди.
- 59'
"Бавария" бурчак тўпини амалга оширди. Қисқа пасдан сўнг ҳужум якунланди.
- 56'
Левандовски ўта қулай вазиятни ноаниқ зарбаси эвазига қўлдан чиқарди.
- 53'
Кингсли Коман рақиб жарима майдончаси ичига штурм уюштириб кириб, юқори ўнг бурчакка зарба берди. Иржи Павленка эса сейви евазига тўпни ташқарига чиқариб юборди.
- 48'
Джамал Мусиала ҳужумда қоида бузди.
- 47'
Рашицанинг зарбасини ҳимоячилар блоклади.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Танаффус.
- 45+'
Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Вердер" қарши ҳужумдан гол уриб кетмоқда. Эггештайн гол муаллифи.
- 44'
Ваниҳоят, "Вердер" тўпни назорат қилмоқда.
- 41'
Мусиаланинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 38'
"Вердер" ўз ярим майдонида чизиқли ва тартибли ҳимояни ташкил қилмоқда.
- 35'
"Бавария" босим уюштиришда давом этмоқда.
- 32'
Биттенкурт сариқ карточка ишлаб олди.
- 30'
Жарима майдонига узатилган тўпни бременликлар дарвозабони ушлаб олди.
- 26'
Коман майдонда ётибди. Тиббий ёрдам керакка ўхшайди.
- 24'
"Вердер"нинг қарши ҳужуми ажойиб зарба билан якунланди. Аммо бироз ноаниқ.
- 21'
"Вердер"нинг прессинги фойда келтириб, тўпни олиб қўйди. Аммо хавфли ҳужум юзага келтирилмади.
- 18'
"Бавария" рақибга тўпни бермаяпти.
- 15'
Павар сариқ карточка олди.
- 13'
Команнинг узоқ масофадан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 11'
Мусиала рақиб қарши ҳужумини қоида бузган ҳолда тўхтатиб қолди. Карточка ҳозирча йўқ.
- 10'
"Бавария" рақиб яриммайдонида тўпни назорат қилмоқда.
- 8'
Паварнинг узатмаси ҳам ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди.
- 5'
Жарима майдонига узатилган навбатдаги тўпни ҳам бременликлар қайтариб юборди.
- 3'
Костанинг жарима майдони марказига узатган тўпи ноаниқ чиқди.
- 2'
"Бавария" тўпни назорат қилиш билан ўйинни бошлади.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Сардорлар тўп ва майдон масаласини ҳал қилиб олишмоқда.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0'
"Вердер"нинг асосий таркиби эса қуйидагича:
- 0'
"Бавария" таркиби қуйидагича:
- 0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Германия Бундеслигаси 8-туридан ўрин олган "Бавария" - "Вердер" учрашуви бошланиш арафасида. Ушбу баҳсни Абдулвосид Валихонов матнли трансляцияда эътиборингизга ҳавола этади.
Фикрлар