"Бавария" ўзи ўрнатган тарихий рекордни ўзи янгилади

Мюнхеннинг "Бавария" клуби Бундеслиганинг дастлабки 8 турида рақиб дарвозасига 29 та гол урди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра, бу Бундеслига тарихидаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади. Шу пайтга қадар ҳеч бир клуб мавсумнинг илк 8 учрашувида рақиб дарвозасига бу қадар кўп гол ура олмаган эди.

Эътиборлиси, бу борадаги аввалги рекорд ҳам айнан “Бавария”нинг ўзига тегишли. Мюнхен суперклуби ушбу рекордни Германия чемпионатининг 1976/77 йилги мавсумида ўрнатган.

"Бавария" ўтган 8 турдан сўнг Бундеслига мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!