"Бавария" ўзига 2 та гол урган футболчини сотиб олмоқчи

  • 1 октября, 2020, 10:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Хоффенхайм" форварди Андрей Крамарич фаолиятини "Бавария"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 29 ёшли хорватиялик футболчига шахсан мюнхенликлар спорт директори Хасан Салихамижич жиддий қизиқиб қолган. Айтиш керакки, Крамарич жорий мавсум Бундеслиганинг 2-турида “Бавария” дарвозасини икки бор ишғол этган эди.

“Хоффенхайм” айни дамда Бундеслига мусобақа жадвалида 6 очко билан 1-ўринда бормоқда. “Бавария” эса 6-ўринни эгаллаб турибди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию