Ads

Мюнхеннинг "Бавария" клуби президенти Карл-Хайнц Руменигге раҳбарият жамоа бош мураббийи Нико Ковачни истеъфога чиқариши ҳақидаги хабарларга муносабат билдириб ўтди.

“Ковачни истеъфога чиқариш ҳақида қарор йўқ. Бу маълумот мутлақо асоссисиз”, - дейди президент.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Бавария” мавсумда “олтин дубль” қайд этган тақдирда ҳам хорватиялик мутахассис ўз лавозимидан озод этилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.