"Бавария" президенти "Манчестер Сити"дан узр сўраши мумкин

"Манчестер Сити" клуби "Бавария" президенти Ули Хёнессдан жамоа хўжайини ҳақида гапирган сўзлари учун узр сўрашни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Хёнесс ҳазил тариқасида “шаҳарликлар” хўжайини шайх Мансур жамоага қиммат футболчиларни сотиб олгач, газнинг нархини оширишини айтган эди.

“Манчестер Сити” раҳбарияти ушбу сўзларни худбинлик деб баҳолашмоқда ва расмий равишда узр сўрашларини талаб қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!