"Бавария" қишки трансферлар даврида "Атлетико" футболчисини сотиб олади

  • 20 декабрь, 2018, 10:33
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Атлетико" Мадрид ҳимоячиси Лукас Эрнандесга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Унга кўра немис гранди 22 ёшли франциялик футболчини унинг шартномасида кўрсатилган 80 млн евролик товон пулини тўлаган ҳолда сотиб олмоқчи. Ушбу трансфер эса катта эҳтимол билан қишки трансферлар чоғида амалга оширилади.

Маълумот учун, Лукас Эрнандес асли “Атлетико” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2014 йилдан буён “матрасчилар”нинг асосий жамоасида тўп суриб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!