“Бавария” раҳбарияти “Байер” футболчиси учун 60 млн евро сарфлашга тайёр
Ads

 

“Байер” клуби ярим ҳимоячиси Леон Бэйли “Бавария” раҳбариятининг диққат эътиборига тушиб қолди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, мюнхенликлар ямайкалик 20 ёшли футболчининг трансфери учун 60 миллион евро сарфлашга тайёр. Ўз навбатида “Байер” Леоннинг сотувида 100 миллион еврога яқин пул ишлаб топмоқчи.

Маълумот учун, “Байер” 2017 йили Бэйлини Бельгиянинг “Генк” клубидан 13,5 миллион евро эвазига харид қилган эди.