"Бавария" "Реал Мадрид"ни мағлуб этиб, тарихий натижа қайд этди

Чемпионлар лигасининг 1/4 финал босқичининг дастлабки учрашувида "Бавария" сафарда "Реал Мадрид"ни мағлуб этди — 1:2.

Бу ғалаба немис жамоаси учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, улар 2012 йил апрелидан бери илк бор "Реал"ни ушбу турнир доирасида таслим қилди.

2012 йилдa мюнхенликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган, жавоб баҳсида эса шу ҳисобда мағлуб бўлганига қарамай, пенальтилар серияси орқали финалга чиққан эди.

Шундан сўнг жамоалар 2014, 2017, 2018 ва 2024 йилларда  тўқнаш келган. Ушбу ўйинларда мадридликлар 6 марта ғалаба қозонган, яна 2 та баҳс дуранг билан якунланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!