"Бавария" Рибери ва Роббенга "Аякс"дан ўринбосар топди

"Аякс" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Хаким Зиеш "Бавария"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Algemeen Dagblad нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага қараганда Германия чемпиони 26 ёшли марокашлик футболчини мавсумлар оралиғида жамоадан кетган Франк Рибери ҳамда Арьен Роббен каби етакчи футболчиларига ўринбосар сифатида қарамоқда.

Маълумот учун, Зиеш ўтган мавсум Голландия чемпионатида жами 29та ўйинда майдонга тушди ва 16та гол ҳамда 21та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфери эса 40 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!