"Бавария" сафарда "РБ Лейпциг" дарвозасига 4 та гол урди (видео)

  • 12 сентябрь, 2021, 09:04
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Германия Бундеслигасининг 4-турида “Бавария” “РБ Лейпциг” майдонига сафар қилди.

Лейпциг шаҳридаги “Red Bull Arena”да кечган ўйин голларга бой бўлди. Шу куни мюнхенликлар 1:4 ҳисобида зафар қучди. “Бавария” таркибида голларни Роберт Левандовски (12'), Жамал Мусиала (47'), Лерой Сане (54') ва Эрик Шупо-Мотинг (90+2') киритди. “РБ Лейпциг”нинг ягона жавоб голига Конрад Лаймер (58') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!