"Бавария" сафарда "Шальке" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди (видео)

Германия Бундеслигасининг 18-турида “Бавария” сафарда “Шальке” меҳмони бўлди.

Ўйин кутилганидек мюнхенликларнинг устунлигида ўтди ва бу устунлик якунда ҳисобда ҳам ўз аксини топди. “Бавария” Томас Мюллер (33', 88'), Роберт Левандовски (54') ҳамда Давид Алаба (90') томонидан киритилган голлар эвазига 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!