"Бавария" "Севилья" посбонини сотиб олмоқчи

Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Севилья" дарвозабони Яссин Бунуни нишонга олди. Журналист Алонсо Риверонинг сўзларига кўра, марокашлик посбоннинг ўзи "қизиллар"ни узоқ тарихга эга буюк клуб сифатида кўради ва бунга рози.

“Бавария” жамоани тарк этиш истагини билдирган Янн Зоммер ўрнига Бунуни олиб келмоқчи. Швецариялик дарвозабон асосий таркибда ўйнашни истайди, Мануэль Нойер қайтганидан кейин буни амалга ошириш имконияти кам бўлади. Буну Нойер билан рақобатлашишга тайёр.

Манбанинг таъкидлашича, "Севилья" ҳозирда "Бавария"нинг 32 ёшли Ясинга қизиқишидан хабардор. Андалусия клуби ҳам Тухель жамоасидан таклиф кутмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!