"Бавария" "Шальке" дарвозасига жавобсиз 8 та гол киритди, Сане дебют ўйинида гол урди (видео)

Германия Бундеслигасининг 1-турида “Бавария” ўз майдонида “Шальке”ни қабул қилди.

“Allianz Arena”да кечган беллашув мюнхенликларнинг мутлақ ғалабаси билан якунланди – 8:0. Шу куни Серж Гнабри хет-трик қайд этган бўлса, Лерой Сане дебют голини урди. Бундан ташқари, Леон Горецка, Роберт Левандовский, Томас Мюллер ва Жамал Мусаила ҳам ўз номига гол ёздириб қўйди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!