
"Бавария" Шупо-Мотинг билан шартномани узайтирди
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчи Эрик Максим Шупо-Мотинг билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, немис гранди 32 ёшли камерунлик футболчи билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаган.
Шупо-Мотинг "Бавария" сафига 2020 йилда ПСЖдан эркин агент сифатида келиб қўшилган эди.
Эрик ўтган мавсум “Бавария” сафида жами 32 та ўйинда иштирок этди. У ушбу учрашувларда 9 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар