“Бавария” собиқ футболчиси: Горецка, “Бавария”га келма!
Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби собиқ ярим ҳимоячиси Штефан Эффенберг “Шальке-04” хавбеки Леон Горецкага “Бавария” ўтмасликни маслаҳат берди.

“Бавария”га ўтиш – бу тўғри қарор эмас. У ерда рақобат кучли. Жуда ҳам кучли. Ҳозир барча Горецканинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ у футболчи сифатида шаклланиши учун “Бавария”га ўтмагани маъқул”, – деб айтиб ўтди Эффенберг.

Илгарироқ, “Бавария” Горецкани 2018 йилда қўлга киритишни мўлжаллаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.