"Бавария" спорт директори: "Олисе сотилмайди"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Бавария" спорт директори Макс Эберль Майкл Олисега турли жамоаларнинг қизиқиётганига изоҳ берди.

"Майкл Олисе бизнинг дахлсиз ўйинчимиз. Биз уни ҳеч қачон сотмаймиз. Бир сония ҳам сотиш ҳақида ўйламаймиз", деди Эберль ZDF нашрига берган интервьюсида. Олисе 2024 йилда "Кристал Пэлас"дан "Бавария"га 53 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Унинг шартномаси 2029 йил 30 июнгача амал қилади.

Ушбу мавсумда француз Мюнхен клуби сафида барча мусобақаларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 19+29 статистика қайд этган. "Transfermarkt" уни 140 миллион еврога баҳоламоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!