"Бавария" топ футболчини Манчестер клубларига бермайди

"Бавария" франциялик ярим ҳимоячи Кингсли Команни трансферга қўймоқчи эмас.

Олдинроқ, The Athletic нашри 24 ёшли футболчининг трансфери масаласида мюнхенликлар билан музокара ўтказаётгани хабар қилинган эди. Бироқ, Sport Bild журналисти Кристиан Фальк бу маълумотни рад этди.

Фалькнинг таъкидлашича, "Бавария" Лерой Саненинг трансфери жараёнида инглиз клуби томонидан Команни келишувга киритиш ҳақидаги таклифига рад жавобини берган.

Инсайдер шу сабаб клуб футболчини "Манчестер Юнайтед"га ҳам сотмаслиги ҳақида таъкидлаб ўтмоқда.

Жорий мавсумда Коман Бундеслигада 24 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!