"Бавария" Тухель билан музокараларни бошлади

Мураббийсиз қолган "Бавария" ПСЖ бош мураббийи Томас Тухелни таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда Sky Sport Germany нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра мюнхенликлар аллақачон 46 ёшли немис мутахассис билан алоқага чиқишган. Тухель ҳам Бундеслига чемпиони билан музокаралар ўтказишга тайёр, фақат у мавсум охиригача Парижда қолмоқчи.

Маълумот учун, Тухель ПСЖни 2018 йилнинг ёзидан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа ўтган мавсум Франция чемпиони ва Суперкубоги ғолиби бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!