"Бавария" Тухель билан яна боғланди. Томас янги мавсумни Бундеслигада бошлашга яқин турибди
"Бавария" клуби ҳамон ПСЖ бош мураббийи Томас Тухелни Мюнхенга олиб келиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Le10Sport нашрининг хабар беришича немис гранди бу борада Тухель билан боғланган. Айнан 46 ёшли германиялик мутахассис “Бавария”ни бошқариш учун асосий номзод ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, “Бавария” Нико Ковачни истеъфога чиқаргач жамоани мавсум охиригача Ханс-Дитер Флик бошқарадиган бўлди.
“Бавария” Бундеслиганинг ўтган 17 та туридан сўнг 3-ўринда бормоқда. Улар пешқадам “РБ Лейпциг”дан 4 очко ортда қолишмоқда.
Фикрлар