“Бавария” уч нафар машҳур юлдузини сотувга қўймоқда

  • 14 Nov 10:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Бавария” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида асосий таркибнинг уч футболчиси бўйича келадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Tecno

Манбага кўра, мюнхенликлар ёзда Лерой Сане, Кингсли Коман ва Серж Грабни каби ҳужумкор футболчиларни сотувга қўяди. Клуб шу орқали маош фондини қисқартириш ва харажатларни камайтиришга эришмоқчи.

Таъкидлаш жоизки, трансфер қўйиладиган бу ўйинчиларнинг бари клубда энг катта маош олаётган қимматбаҳо юлдузлар ҳисобланади. Уларнинг умумий олаётган маблағи ҳар мавсум учун 60 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Жорий мавсумда Коман учта, Гнабри иккита ва Сане битта гол муаллифи бўлди. Бош мурабби Венсан Компани қўл остида “Бавария” Бундеслигада ҳали мағлубиятга учрамаган ягона жамоа сифатида пешқадамлик қилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!