"Бавария" учун Нойернинг ўрнини тўлдириш қийин бўлади

"Бавария" "Монако" билан Александр Нюбелни Мюнхенга қайтариш борасида музокараларни бошлади.

Немис клуби 26 ёшли дарвозабонни Мануэль Нойернинг жароҳати сабаб ижарадан қайтариш ҳаракатига тушган.

"Бавария" ва французлар дастлабки музокараларни олиб бормоқда, бироқ мюнхенликлар Нюбелни ўз таркибига қайтариш учун пул тўлашларига тўғри келади. 26 ёшли кипер жорий мавсум Лига 1да 15 та ўйинда ўз дарвозасидан 21 та гол ўтказиб юборди.

Муқобил вариант сифатида "Бавария" шунингдек, Доминик Ливакович ёки Кейлор Навасни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!