"Бавария" устози гўшт истеъмол қилмайди, чунки...

"Бавария" бош мураббийи Юлиан Нагельсман вегетарианга айланди. У бир ойдан ортиқ вақтдан буён гўшт ва балиқ махсулотлари истеъмол қилмаяпти.

"Мен учун энг муҳим сабаб - бу ҳайвонларнинг фаровонлиги. Мен кўз билан кўрган жонзотларни истеъмол қилмасликни хохладим.

Иккинчи муҳим сабаб - атроф-муҳит муҳофазаси. Мен учун бу муҳим ва ҳамма учун муҳим бўлиши керак. Бу ҳам мени гўшт ва балиқдан воз кечишга ундади,” - деди германиялик мутахассис.

Нагелсманн қўл остидаги "Бавария" Бундеслиганинг 27 туридан сўнг мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!