"Бавария" ва "Атлетико" "Марсель" футболчисига қизиқиб қолди

Франциянинг “Марсель” клуби ярим ҳимоячиси Флориан Товен Испания ва Германия грандлари қизиқишига сабаб бўлмоқда.

L'Equipe нашри тарқатган хабарга қараганда 25 ёшли франциялик футболчини “Бавария” ҳамда “Атлетико” каби жамоалар ўз сафида кўрмоқчи. Унга кўра юқоридаги ҳар иккала жамоа ҳам ёзда Товенни сотиб олишга уриниб кўради.

Маълумот учун, Товен жорий мавсум “Марсель” сафида 34та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 15та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!